КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР
Шу йилнинг 9 апрель куни 46-сонли умумтаълим мактабида Қорақалпоғистон Республикасининг 25 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирда мактабнинг маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари Баҳодир Отажонов “Конституция – Асосий Қонунимиз” мавзусида маъруза қилди. Б. Отажонов ўз маърузасида 1993 йилнинг 9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 12-чақириқ 12-сессиясида қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ҳақида кенг тушунчалар берди.
Маърузачи ўз нутқида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси асосий принциплари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс, маъмурий-ҳудудий тузилиш, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибига бағишланган 6 та бўлим, 26 та боб ва 120 та моддадан иборат эканлиги, ўтган давр мобайнида Конституцияга бир қанча ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида гапириб, унда энг демократик тамойиллар ва нормалар акс эттирилганлигини таъкидлади.
Шундан кейин мактабнинг 9А-синф ўқувчилари Мафтуна Қодирова ва Мухлиса Йўлдошевалар сўзга чиқишиб, барчани Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги билан табрикладилар ва Конституциямиз туфайли ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, аъло баҳоларга ўқишга ва жамиятимизнинг етук аъзолари бўлишга сўз бердилар.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган бу тадбир барча ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Гулзебо ТИЛАВМУРОТОВА,
мактабда ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶