Сардорлар учрашуви мунтазам ўтказилмоқда
Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилаётган турли тадбирлар мамлакатимиз ёшларининг янада фаоллашишида уларнинг иқтидорлари, салоҳияти, билимларини юзага чиқаришда ҳамда эзгу мақсад йўлида бирлашишларида алоҳида ўрин тутмоқда.
Туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида иттифоқнинг туман Кенгашининг мактабдаги аъзолари, “Камалак” болалар ташкилоти етакчиси ҳамда сардорлари ҳар ҳафтанинг жума кунида учрашув ўтказадилар. “Ёшлар – келажак бунёдкори” мавзусида ўтказиладиган учрашувда ҳар бир синфдан тайинланган 8 та йўналишнинг сардорлари ва иттифоқнинг туман Кенгаши сардори иштирок этади.
Ёшлар иттифоқи мақсад ва вазифалари ҳақида кенг тушунча бериш, ўқувчиларнинг истеъдодини юзага чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини ошириш учун янги режалар, чора-тадбирлар белгилаб олиш мақсадида ўтказилиб келинаётган учрашувда сардорлар дастлаб бажарган ишлари ҳақида ҳисобот берадилар. Сардорлар ижодга, санъатга, спортга қизиқувчи иқтидорли ёшларни тадбирларга жалб этиш борасидаги режаларини тақдим этади.
Иттифоқнинг туман Кенгаши аъзолари ҳамжиҳатликда фаолият юритмоқдалар.
Камола Қўчқорова,
16-сонли ИДИМнинг “Камалак”
болалар ташкилоти “Пресс клуб” сардори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶