Соғлом она — соғлом бола — соғлом келажак
30 апрель куни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси – (UNFPA) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида “Соғлом она - соғлом бола - соғлом келажак” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида лойиҳа координатори Венера Эрметова, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова ва қўмитанинг жойлардаги хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари иштирок этди.
Семинарда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада кучайтириш бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶