16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:58
Жамият 👁 976

ОИЛА ҚАДРИЯТИ – МУҚАДДАС

ОИЛА ҚАДРИЯТИ – МУҚАДДАС

Оила – ҳар бир инсон учун азиз ва қадрдон гўша. Дунёнинг энг машҳур шаҳарлари бўйлаб саёҳатлардан инсон зерикиши мумкин, лекин ўзининг мўъжзагина макони – оиласи бағрида ҳеч қачон зерикмайди. Ана шу макондагина у ҳузур-ҳаловат топади, орзулар оғушада хотиржам яшайди.

Амударё телевидениеси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Одобли бола – эр кўрки” лойиҳаси доирасида Қипчоқ овулидаги Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида овул фаоллари бўлган ўқитувчи-мураббийлар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтказилган “Оила қадрияти – жамият таянчи” мавзусидаги учрашувда оиланинг инсон ҳаётида нақадар катта аҳамият касб этиши, оила тутумлари ва оила қадриятлари ҳақида иштирокчилар томонидан қизиқарли ва фойдали фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Аллаёр Болтабоев кекса авлод вакилларининг оила мустаҳкамлиги, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги маҳаллий ва миллий менталитетимизга хос урф-одатлар ҳамда оилалардаги маънавий-маърифий тарбия ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Амударё телевидениеси таҳририятит томонидан амалга оширилаётган “Одобли бола – эл кўрки” лойиҳаси ҳамкори, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева “Оила қадрияти – жамият кўзгуси” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида намунали оилаларнинг, нуроний отахон ва онахонларнинг катта ҳаёт тажрибалари асосида ёш оилаларни, уларда вояга етаётган ёш авлодни миллий урф-одат ва қадриятлар, анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳақида, шунингдек эрта турмуш қуриш, қариндошлар никоҳининг салбий оқибатлари, шунингдек ёшларнинг муомала маданияти, жамоат жойларида, оилада, тўй-маросимларда ўзини тутиши кийиниш маданияти хусусида батафсил тўхталиб, ўз фикрларини ҳаётий мисоллар орқали ифодалаб берди.

- Ҳаётга енгил-елпи қараш кўплаб бахтсизликларга сабаб бўлади, - деди фаол онахонлардан Гулистон Холмуродова. – Мен ҳаёт синовларига дош беролмай, эрта турмуш туфайли ўзини ва чақалоғини эплай олмай қийналган қизларни кўп кўрганман. Ҳатто ўз жонига қасд қилишгача борган қизларимизни биламан. Демак, турмушнинг бемаврид зарбаларига чидаш илмини билмай туриб турмуш қуриш – бу оиладек муқаддас тушунчага ҳурматсизликдир.

-Кўпинча келинларимиз янги тушган уйда ўзи туғилиб-ўсган оиланинг тартибларини ўрнатишга ҳаракат қилишади, - Амударё агробизнес коллежи кадрлар бўлими бошлиғи Гулора Сафарниёзова ҳам ўз фикрини билдирди. – Бу нотўғри. Келин янги оила тутумларига сабр-тоқат билан мослашиши керак. Агар сабр қилса, янги оила тутумлари унинг учун олтин қоидага айланади. Ана шунда оиласи мустаҳкам заминга эга бўлади.

Учрашувда Қипчоқ овули фаолларидан Нодира Давлатбоева, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшларидан Шоирахон Болтабоева ва Шаҳнозахон Янгибоевалар ҳам оила қадриятлари ҳар бир оила аъзоси учун муқаддаслиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Бўлиб ўтган учрашувда ҳар бир иштирокчи ўзи ва оиласи аъзолари учун ниҳоятда азиз ва муқаддас бўлган ўзбекона тутумлар, ота-оналик ва фарзандлик бурчлари, келинлик, ҳатто куёвлик масъулияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашув яхши таассуротларга, мунозараларга бой, қизиқарли ўтди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019