КИТОБХОНЛИК БАЙPАМИДА КИТОБ ЎҚИШ АҲАМИЯТИ ТАPҒИБ ЭТИЛДИ
Болаларни китобга ошно қилиш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Боиси ўқувчи-ёшларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишида китобларнинг ўрни беқиёс.
Шунинг учун ҳам китоб мутолаасининг аҳамиятини тарғиб этувчи тадбирлар кўплаб ўтказилаяпти.
Яқинда 69 сонли мактабда ҳам “Китобхонлик байрами” бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабнинг 4-10 синфларидан ҳар бир синф ўқувчилари битта бадиий асарни танлаб олиб, ушбу асардан парча саҳналаштиришди ва муаллифи ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумот беришди.
Мактаб бадиий ҳаваскорлар тўгараги аъзолари ижод этган куй, қўшиқ, рақслар тадбирнинг янада қизиқарли бўлиб ўтишини таъминлади.
Тадбир сўнгида саҳна кўринишларини маҳорат билан ижро этган, фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилди.
Юлдуз Саидмуродова,
шу мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶