Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди (+видео)
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Манғит шаҳридаги истироҳат боғида байрам тадбирида ўтказилди. Унда мактабгача таълим муассасаслари тарбияланувчилари бахтиёр болаликни, болажон халқимизни, озод ва обод Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро қилди. Байрам тадбири аввалида болажонлар орасида ўтказилган асфальтга, қоғозга расм чизиш бўйича танловлар, спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди.
Туман ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова барчани байрам билан қутлаб, “Болаларга беринг, дунёни” шиори остида, ўтказилаётган тантананинг мақсад-моҳияти, юртимизда болажонларнинг беғам, беташвиш ва соғлом ўсиб-улғайишлари учун амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирди.
Ҳа, халқимизнинг келажак учун режалаштираётган улуғвор мақсадлари бугун ота-онаси қўлидан тутиб, дунёга ҳайрат билан боқаётган мурғак болажонлар келажаги билан чамбарчас боғлиқ.
Эзгу ниятлар билан юртимизда амалга оширилаётган “Соғлом она – соғлом бола” концепцияси ўзининг ижобий натижаларини бераётгани қувонарлидир. 2016 йилда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилган рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон болалар саломатлиги муҳофазаланган етакчи ўнта давлатнинг бири сифатида эътироф этилди. Ривожланиш кўрсаткичлари бўйича болажонларнинг 92 фоизи Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти стандартларига мос келади.
Шундай ғамхўрликлар билан улғаяётган бири-биридан ширин, бири-биридан зукко болажонларнинг 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тайёрланган махсус адабий-мусиқий дастурни томоша қилиб, кўнгли чиндан-да, қувончга тўлди.
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг завқли томошалари тугагач, туман Маданият бўлими тасарруфидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият кўрсатаётган тўгараклар иштирокчилари ижросида куй-қўшиқлар янгради. Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган махсус театрлаштирилган концерт томошалари ҳам болажонларга байрам туҳфаси бўлди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶