ЁШ ФЕРМЕРЛАР УЧУН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалик муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳани ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда.
30 май куни Тўлқин овулида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан “Ёш фермерлар иннавацион ривожланиш йўлида” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Семинарда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази туман координотори Сардор Исмоилов, Ёш фермерлар кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Мақсед турсуновлар ёш фермерларга фаолиятларини янада ривожлантириш бўйича маъруза қилиб, йўл-йўриқ ва тавсиялар бердилар.
Семинар давомида қатнашаётган 50 нафарга яқин фермер ва фермер бўлиш истагидаги ёшлар учун тажриба алмашиш ва намуна кўрсатиш мақсадида илғор фермер хўжаликларидан бири бўлган “аму соҳили” фермер хўжалиги ҳамда “Тўлқин” биолабораторияга ташриф буюрдилар.
Ёш фермерлар ва фермерликни бошлаган ёшлар семинар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар ҳамда фаолиятларини янада ривожлантиришда муҳим бўлган тавсиялар берган мутахассислар ва семинар ташкилотчиларидан ғоят миннатдор бўлдилар.
Жавлонбек ЙЎЛДОШЕВ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши Пресс клуб етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶