Тадбиркорлар иштирокида кўргазма ва мулоқот ташкил этилди
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясининг ўрни алоҳида. Партиянинг “Ишбилармонлар ва тадбиркорлар форуми” дастури ҳам айнан шу мақсадга йўналтирилган.
12 июнь куни туман ҳокимлигида ЎзЛиДеП туман Кенгаши томонидан тадбиркор ва фермерлар учун тажриба алмашиш, соҳа бўйича тушунча ва билимларини янада кенгайтириш мақсадида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада тумандаги тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этилди.
Кўргазма давомида тегишли орган ва ташкилотлар масъуллари тадбиркор ҳамда фермерлар билан солиқ, божхона бўйича амалдаги қонунчилик, шунингдек, қонун ҳужжатларига киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар, фаолият жараёнидаги тўсиқ ва муаммолар хусусида амалий мулоқот ўтказдилар.
Тадбирда ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг аёллар сиёсий фаоллиги, жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш бўлими мудири А. Сиримбетова, Кенгашнинг бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири М.Ақназарова, Қорақалпоқ Давлат Университети иқтисод фани ўқитувчиси, профессор Г.Утемуродова, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М. Темирбоевлар иш юритишни янада ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар, тегишли қонунлар ҳақида кенг тушунча бериб ўтдилар.
Мулоқотдан сўнг, партиянинг туман Кенгаши томонидан ташкил қилинган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда маҳсулотлари сифатли ва оммабоплиги билан элга манзур бўлган тадбиркор Тамара Юсупова ғолиб деб топилиб, танловнинг навбатдаги босқичига йўлланма олди.
Тадбиркор ва фермерлар ўз фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўладиган тажриба алмашиш кўргазмаси ташкил қилинганидан ҳамда тегишли масъуллар билан ўтказилган мулоқотда керакли маълумотлар берилганидан ниҳоятда мамнун бўлдилар.
МуқаддасБЕКНАЗАРОВА,
ЎзЛиДеП туман Кенгаши раисининг
биринчи ўринбосари,
аппарат раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶