Таҳририят танлов ўтказмоқда: ғолибларга чангютгич совға қилинади (+видео)
“Жайхун садоси” интернет-радиоси таҳририяти Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Саломатлик – туман бойлик” номли лойиҳани муваффақиятли амалга оширмоқда.
Лойиҳа доирасида туман ДСЭНМ ва фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда “Сариштали уй – фариштали уй” кўрик-танловини ўтказилмоқда. Танлов доирасида тумандаги барча овул ва маҳаллаларни қамраб олган ҳолда ҳовлиси намунали тарзда ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилган, тоза ва озода бўлган 5 та оилани аниқлаб, рағбатлантириш ва бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш кўзда тутилган.
Кўрик-танловнинг дастлабки ғолибларидан бири Бобур номли овулдаги Алламберган Собиров хонадони бўлди.
Ғолибга таҳририят томонидан чангютгич совға қилинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶