"Ёшлар сайли" ўтказилди
30 июнь – Ёшлар куни туманимизда муносиб тарзда нишонланди. Сана муносабати билан югуриш бўйича марафон, веломарафон ўтказилди, меҳр-мурувватга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари моддий ва маънавий рағбатлантирилди, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи фаол ёшларнинг туман ҳокими билан учрашуви ўтказилди.
Шунингдек бўлиб ўтган иқтидорли ёшлар иштирокида концертлар, турли спорт мусобақаларидан иборат 14 та тадбир ҳам ёшларга ҳақиқий байрамона кайфиятини улашди, кўнгилларига юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини жойлади, ёшлик ғайрат-шижоати билан шу азиз Ватанимиз равнақи йўлида бирлашиш, меҳнат қилиш иштиёқини кучайтирди.
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши Маънавият маркази туман бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар сайли” тадбири доирасида ўтказилган китобхонликка оид викторина, китоблар кўргазмаси ва туманимиз ёшлари ижодига мансуб янги нашрдан чиққан китоблар тақдимоти ҳам ёшларнинг диққат-эътиборини ўзига тортди.
Ўзбек адабиёти намояндалари, улар яратган дурдона асарларга оид савол-жавобларда 1000 нафардан ортиқ ёшлар ўз билимларини синаб кўрдилар. Берилган саволларга батафсил жавоб берган ёшларга 120 тадан зиёд китоблар совға тариқасида тарқатилди.
Китоблар кўргазмаси, ёш ижодкорларнинг янги асарлари кўргазмаси 4 марта ўтказилди ва мингдан зиёд ёшларни қамраб олди.
Бўлиб ўтган тадбирлар ёшларда чуқур таассуротлар қолдирди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶