16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:44
Жамият 👁 704

ДЕПУТАТ МИНБАРИ

ДЕПУТАТ МИНБАРИ

Солиқ соҳасидаги ўзгаришлар иқтисодиёт ривожига ва халқ манфаатларига хизмат қилади

Мадамин КАЗАКОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Президентимизнинг яқинда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонида солиқ соҳасидаги иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик борасидаги фаолликнинг ошиши ва тўловлар йиғилувчанлигини таъминлаш кабиларга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, бу борада Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсади кўзланган.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки камайтирилади. Барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз миқдорида жорий этилади. Шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади ва айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш мезонлари эса давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг тушумидан ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилиш, фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун – 22 фоиздан 20 фоизгача, дивидентлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун баъзи солиқ турларини жорий этиш кабилар орқали такомиллаштирилади.

Шунингдек, Фармонга кўра, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, юридик шахслар кўчмас мулкининг бозор қийматини аниқлаш механизмини жорий қилиш юзасидан чора-тадбирлар киритилади. Фармонда кўрсатилган солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда 1 августга қадар Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳам ишлаб чиқилади.

Мамлакатимизда солиқ юкининг изчиллик билан камайтирилиши ҳамда мазкур Фармонда кўрсатилганидек, солиқ тўлашни ўзгартириш, тадбиркорлик субъектларига нисбатан белгиланган солиқлар фарқини бартараф этиш, фойда солиғи ставкасини пасайтириш кабиларнинг амалга ошиши натижасида аҳоли даромадлари янада ортади. Бу ўз навбатида иқтисодий ривожланишга ҳам самарали таъсир кўрсатади.

***

ҲАҚИҚИЙ ЕР ЭГАСИ УЧУН ҲАМ МОДДИЙ, ҲАМ МАЪНАВИЙ РАҒБАТ

Улуғбек ЎРОЗБОЕВ, халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати, фермер.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожида янги босқични бошлаб берди. Ушбу Фармон ва Қарор туфайли фермер, деҳқон хўжаликлари эгалари ва томорқачи деҳқонлар учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Жумладан, ушбу ҳужжатларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқачиларга тегишли бўлган экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг шу йил, 26 июнь куни қабул қилган “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонларини таъсис этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори фермерларни, деҳқон хўжалиги эгаларини ва томорқачи фуқароларни янада руҳлантириб юборди. Чунки бу қарор ердан унумли фойдаланиб, мўл-кўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фидокорона меҳнат қилган деҳқонларни маънавий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган муҳим ҳужжатдир.

Шулардан хулоса қилиб айтганда, эндиликда ҳақиқий ер эгаларини ва ҳақиқий меҳнат кишиларини мўл даромад ва мукофотлар кутади.

***

МТМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ–ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ

Гулмирза БОБОЖОНОВ,

52-мактаб ўқитувчиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати:

2018 йил 25 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат МТМлар ташкил этиш учун ер участкалари ажратилади ва бўш турган давлат мулки объектлари тадбиркорлик субъектларига бепул асосда берилади, шунингдек, қурилиш ишларини олиб бориш учун фоизсиз кредитлар ажратилади. Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши қатъий назорат қилиб борилади. Бу чора-тадбирларни амалга оширишдан кўзланган мақсад – болажонларни мактабгача таълим-тарбия билан қамраб олиш даражасини ошириш, уларнинг соғлом, зукко бўлиб улғайишларига эришишдир.

Албатта, ёшликда олинган илм — тошга ўйилган нақш каби, деган ибора бежиз айтилмаган. Кичкинтойларимиз мактаб таълимига МТМларда муносиб тарбияланиб, кириб борсалар, бу ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз.

Болажонларни МТМларларга қамраб олишни яхшилаш туманимизда ҳам долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди. Чунки айни кунда 37 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Бу боғча ёшидаги болажонларнинг 29,7 фоизини қамраб олиш имкониятини бераяпти.

Жорий йилда 10 та нодавлат МТМларнинг фаолият бошлаши режалаштирилган эди. Ҳозиргача 1 та ана шундай муассаса иш бошлади. Қолганларида қурилиш ишлари бошланиб кетди. Эндиликда мактабгача таълим тизимининг нодавлат секторини ривожлантиришга ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилаверади.

Бу борада фаолият олиб боришни истаган тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар МТМ соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга кенг йўл очиши шубҳасиз.

Биз депутатлар бу борадаги ҳукуматимиз қарори ҳаётга татбиқ этилишига ўз ҳиссамизни қўшишга интиламиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019