Аҳоли ва тадбиркорларга 70 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди
Тижорат банкларининг туман филиаллари томонидан 2018 йилнинг биринчи ярмида 1744 нафар тадбиркорлар ва жисмоний шахсларга умумий қиймати 70,28 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.
Ажратилган кредит маблағларининг 1 минг 139 таси «Агробанк»нинг туман бўлими ҳиссасига тўғри келади. Мазкур тижорат банки томонидан пахта, ғалла, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қишлоқ хўжалик техникалари сотиб олиш учун жами 54 млрд. 826 млн. сўм, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 430 млн. сўм, Давлат дастурларининг ижроси бўйича 380 млн. сўм ва «Обод қишлоқ» дастури доирасида 254,7 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, аҳолига жами 4 млрд. 476,5 млн. сўм миқдорида истеъмол кредитлари берилди.
«Микрокредитбанк»нинг туман филиали томонидан 512 нафар мижозга 5 млрд. 592,3 млн. сўмлик кредит ажратилган. Шунинг 1 млрд. 236 млн. сўми кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, 120 млн. сўми Давлат дастурларини ижро қилиш, 555 млн. сўми ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш, 135 млн. сўми «Обод қишлоқ» дастурини амалга ошириш учун ажратилган. Ушбу кредитларнинг 653,6 млн. сўми аҳолига берилган истеъмол кредитларидир.
«Халқ банки»нинг туман филиали эса жорий йилнинг ўтган даврида 76 мижозга 4 млрд. 320,5 млн. сўмлик кредитлар ажратган.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар туманимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶