Қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда
Жорий йилда туманда Инвестиция дастури доирасида 17 та объектларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Жумладан, Қиличбой овули ҳудудидаги 8-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш, Чойкўл овули ҳудудидаги 42-сонли мактаб биносини капитал таъмирлаш, 2018-2020 йилларда реконструкция қилиниши режалаштирилган Қипчоқ понтон кўпригини реконструкция қилиш, “Оқ олтин” қишлоқ оилавий поликлиникаси биносини таъмирлаш, “Қуйи-Қипчоқ” сув иншоотини реконструкция қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 12 та объектни, жумладан 3 та сув объектини, 4 та кўп қаватли биноларни ва 5 та объектда ички кўча йўлларини мукаммал таъмирлаш режага киритилган.
Шу кунгача 42-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишлари 80 фоизга, “Оқ олтин” овулидаги қишлоқ оилавий поликлиникаси биносини капитал таъмирлаш ишлари 90 фоизга ва Қиличбой овули ҳудудидаги 8-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ишлари 80 фоизга адо этилди.
«Чойкўл» овулидаги 42-мактаб биноси «Sanjar Diyor building» МЧЖ томонидан капитал таъмирланмоқда.
Суратда: МЧЖ раҳбари А.Қозоқбоев (ўртада) ишчилар Т.Одилбоев (чапда) ва А.Аллақуловлар билан иш пайтида.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶