Жамият
👁 648
ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ
Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига мувофиқ, 2018 йилда 1240 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган эди.
Ўтган олти ой давомида 763 та янги иш ўринлари яратилди ва ярим йиллик режа 101,7 фоизга бажарилди. Ишга жойлашган фуқароларнинг 217 нафари аёл-қизлардир.
Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш, ишга жойлаштириш мақсадида ўтган олти ой давомида 5 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди ва уларда 183 та корхона-ташкилотлардан 722 та бўш иш ўринлари таклиф қилинди.
Ярмаркалар давомида 172 нафар фуқароларга ишга йўлланма берилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶