ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Республикамиз Президенти томонидан бу йилги мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ ташкил этилган маънавий-маърифий тарғибот гуруҳи аҳоли ўртасида турли учрашув ва тадбирлар ташкиллаштирмоқда.
Тумандаги 92 02 “К” ва “D” ҳарбий қисмларида тарғибот гуруҳи томонидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида яна бир тадбир ўтказилди. Ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ўтказилган ушбу тадбирга Ўзбекистон Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Ражаб Ражабов, марказнинг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Қувонч Юсупов, туман бўлими раҳбари Маҳмуд Сафарбоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Равож Ўтарбоев, 9-сон болалар Мусиқа мактаби директори Йўлдош Абдаловлар қатнашдилар.
Ватан ҳақидаги юксак туйғулар эътироф этилган ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтди ва ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига байрам кайфиятини бағишлади.
Э.АЛЯМИНОВ, 92 02 ҳарбий қисм сержанти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶