ИНСОН МАНФААТИ ЙЎЛИДАГИ ОЛИЖАНОБ МАҚСАДЛАР МАМЛАКАТИМИЗНИ ТАРАҚҚИЁТ САРИ ЕТАКЛАЙДИ
Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида ҳам кўпгина ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли учун фаровон ҳаёт тарзини яратиш, турмуш шароитини янада яхшилаш, тўсиқ бўлаётган ва ноқулайлик туғдираётган муаммоларни бартараф этиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.
Сектор аъзолари маҳаллаларда уйма-уй юриб, барча хонадонларда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб чиқмоқда. Ўрганиш жараёнида ўтган даврда 562 та муаммо аниқланиб, шундан 14 таси жойида бартараф этилди.
Жумладан, Тошёп овули ҳудудидаги туман Халқ таълими бўлими тасарруфида бўлган, қурилиши тугалланмаган санатория-профилактория маркази биносини болалар учун доимий ишлайдиган дам олиш оромгоҳи мажмуасига айлантириш, “Манғит 110-35-10 КВ” подстанциясидан узлуксиз электр энергияси етказиб берилишида учраётган муаммолар, «Чордара» маҳалласидаги “110/35/10 КВ Манғит” подстанциясидаги трансформаторни янги трансформаторга алмаштириш, Тошёп овули ва Манғит шаҳри оралиғидаги 5 км. узунликдаги йўлни жорий таъмирлаш кабилар шу йилнинг I-III чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси”га киритилиб, тегишли мутасадди ташкилотларга белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича мурожаат хатлари юборилди ва алоҳида назоратга олинди.
Ҳудудда яшовчи ногиронлардан 17 нафари реабилитация техник воситалари билан таъминланди. Улардан 7 нафарига катталар учун ногиронлик аравачалари, 1 нафарига болалар учун ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси, 3 нафарига қўлтиқтаёқ, 4 нафарига ҳасса берилди. Ундан ташқари, 35 нафар фуқароларга Республика касалхоналарида даволаниб, саломатлигини тиклаш учун бепул йўлланмалар берилди.
Сектор ҳудудида кредит олишга эҳтиёжи бор фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Шунга мувофиқ, ҳудудда ишсиз фуқаролардан 15 нафарига жами 234 млн. сўмлик кредит маблағларини олишга ёрдам кўрсатилиб, чорвачилик, иссиқхона ҳамда паррандачиликни ривожлантириш мақсадлари учун кредит олишда ёрдам берилди.
Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудуддаги 131 та оилага жами 1 млн. 915 минг сўмлик 592 дона мевали дарахт кўчатлари тарқатилди. Шунингдек, 40 та оилага 25 донадан жўжалар берилди.
йилда туманда 212 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Тошёп овули ҳудудида ҳам “Янгиобод-1” массивида 2 қаватли 16 хонадонли 5 та уй, “Янгиобод-2” массивида 2 қаватли 4 сотихли 4 хонали 8 та уй-жой қурилиши учун ер майдонлари ажратилган. Бу орқали аҳоли уй-жой билан таъминланиши билан бирга янги уйлар туман кўркига кўрк қўшади.
Ҳудудда жами 623 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 343 таси юридик ташкилотлар, қолган 280 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир. Шундан бу йил 36 та юридик ва 56 якка тартибдаги, жами 92 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил қилиниб, фаолият кўрсата бошлади.
Бу йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат Дастури доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича 42 та лойиҳалар амалга оширилиб, 294 та янги иш ўринлари яратилди. Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ҳудуддаги ишсиз фуқаролардан 83 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Тошёп овули ҳудудидаги бўш турган иморатлардан бири мослаштирилиб, нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. Ҳудуддаги яна 5 та бўш турган иморатлардан фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, бу биноларда ҳам нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда. Бу орқали Беруний номли маҳаллада 2 та, Навоий номли маҳаллада 1 та, Тошёп овулида 1 та, Бўстон маҳалласида 1 та янгидан замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинади.
Инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар ижросини таъминлаш сектор аъзоларининг асосий вазифасидир. Олижаноб мақсадлар йўлидаги ҳар бир фаолият халқнинг турмуш сифати янада юксалишига хизмат қилиши муқаррар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶