Жамият
👁 640
МАКТАБ ЯРМАРКАЛАРИ АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА
2018-2019 ўқув йили бошланиши олдидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман Халқ таълими бўлими ташаббуси билан туманимизнинг 2-, 11-, 15-, 23-, 39- ва 50-сонли умумтаълим мактабларида мактаб бозорлари ва ярмаркалари ташкил этилди.
Бу туманимизнинг чекка ҳудудларида яшовчилар учун олис йўл босиб, Манғит шаҳрига келиб ўтирмай, ўз ҳудудидаги мактабдан фарзандларига ўқув қуроллари, сумкалар ва бошқа дарс жараёни учун керакли буюмларни сотиб олиш имконини яратади.
Шунингдек, Манғит шаҳрида ҳам мактаб бозорлари ва ярмаркалари аҳолига сифатли маҳсулотлар тақдим этмоқда.
Суратда: мактаб ярмаркаси фаолиятидан лавҳа.
М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶