МУРОЖААТЛАР ҚОНУНИЙ КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ ПРОКУРАТУРА НАЗОРАТИДА
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низом туманимиздаги Дўрман, Холимбег ва Қиличбой овул фуқаролар йиғинлари ҳамда Олмазор, Аёқчи ва Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғинларида қандай ижро этилаётганлиги туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди. Натижаларга кўра, ушбу ҳудудларда яшовчи фуқаролар томонидан фуқаролар йиғинларига келиб тушган мурожаатлар йиғин масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилмаганлиги ариза муаллифларига ёзма равишда жавоб хатлари берилмаганлиги аниқланди.
Дўрман овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томонидан 2018 йилда берилган 14 та ва 2017 йилда берилган 14 та мурожаатлар ҳамда Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида 7 та мурожаатларни кўриб чиқишда шундай камчилик такрорланган.
Худди шундай қонун бузилиш ҳолатига Холимбег овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари томонидан ҳам йўл қўйилган.
Бундан ташқари, Қиличбой овул, Хизр эли ҳамда Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғинларида келиб тушган мурожаатларни рўйхатга олиш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма рўйхатга олиш китоблари юритилган бўлиб, ушбу дафтарда овул фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиш учун белгиланган тартиб ва қоидаларга ҳамда намунавий низомдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаган.
Юқоридагиларга кўра, овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қонуний кўриб чиқилиши ва бу ҳақда ўз муддатида жавоб қайтарилиши кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлигини унутмаслик лозим.
Н.СОБИРОВ, туман прокурорининг ўринбосари, 2-даражали юрист
И.РАЗАКОВ, туман прокурорининг катта ёрдамчиси, 2-даражали юрист.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶