Қонун лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди (+видео)
Шу йилнинг июль ойида “Тарққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “Қонун лойиҳаси – жамоатчилик эътиборида” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиб бўлган эди.
25 сентябрь куни ушбу лойиҳа доирасида илк тадбир – “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, унда давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишни “Тараққиёт кўзгуси” газетаси Бош муҳаррири Ғуломжон Ешниёзов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.
Йиғилишда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Алламберган Жуманиёзов сўзга чиқиб, Қонун лойиҳаси бўйича тушунчалар берди.
Айтиш керакки, Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлашда, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, содир этилган жиноятларни ва маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлашда, жиноятчиларни излаб топишда, бедарак йўқолган шахслар турган жойларни аниқлашда ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Шундан кейин сўзга чиққанлар муҳокама этилаётган Қонун лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Жумладан, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова Қонунга жамоат тартибини сақлашда иштирок этувчи фуқароларнинг ҳамда шу мақсадда ташкил қилинган жамоат бирлашмалари аъзоларининг хизмат кийими шакли ёки уни тасдиқлаш тартиби ҳақида тушунчалар киритиш, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман кенгаши раҳбари Ширин Янгибоева қонунга ҳомиладорлиги, ногиронлиги ва вояга етмаганлиги яққол кўриниб турган шахсларга, мазкур шахслар томонидан қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилиш ҳолларидан ташқари, жисмоний куч ишлатиш тақиқланиши ҳақидаги нормани киритиш бўйича таклифлар билдирди.
Шунингдек, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раиси ўринбосари Аширабой Қўшаев жамоат тартибини сақлашда иштирок этувчи фуқароларнинг ҳаёти маълум даражада хавф остида бўлиши, уларнинг саломатлигига таҳдидлар бўлишини ҳисобга олиб, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш қонун билан кафолатланиши, уларга хизмат вазифасини бажариш чоғида жамоат транспортидан бепул фойдаланиш, асосий иш жойидан қўшимча таътил кунларини бериш каби имтиёзлар ва компенсациялар берилиши ҳақидаги қўшимчаларни киритишни таклиф этди.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган Қонун лойиҳаси бўйича билдирилган таклифларни Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юбориш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶