МАКТАБДА ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ
Яқинда «Жайхун илҳомлари» ННТ томонидан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги шеърий тўпламлар нашрга тайёрланиб, чоп эттирилди ва шеърият ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди. Китобхонларга манзур бўлаётган тўпламларнинг жойларда тақдимотига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
12-сонли умумтаълим мактабида ҳам ёш ижодкорлар, шу мактаб ўқувчиси Шокир Ҳайит, мактаб собиқ битирувчиси Дилдора Pажабовалар муаллифлигидаги «Умид ниҳоллари» китоби ва «Ёшлик мавжлари» шеърий тўпламлари тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган мактаб директори Маҳмуд Қутлимуродов ижодкор ёшларга ижодий парвозлар тилади ва тадбирда иштирок этаётган ўқувчиларни ижод намуналари билан таништириб, китобларни тақдим этди.

Ижодкор ёшлар, мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини ниҳоятда руҳлантирган тадбирда тақдим этилган “Умид ниҳоллари” ва “Ёшлик мавжлари” шеърий тўпламлари мактаб кутубхонасига ҳам топширилди.
Мухлиса PАЖАБОВА, 12-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶