ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРИДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!
1992 йил май ойида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу билан жамиятнинг мустақил миллий жамият мавқеини олишига юридик асос солинди. Ўзбекистон Қизил ярим ой миллий жамияти халқаро миқёсда тан олингандир.
Бугунги кунда жамият бутун мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритади ва унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят, Тошкент шаҳри ва Темир йўл минтақавий ташкилотлари киради.
Жамият эркин ва мустақилдир. Унинг даромадлар манбаи – аъзолик бадаллари, муассаса, ташкилот ва корхоналар ажратмалари, маблағ йиғиш миллий декадаси пайтида тушган маблағлардир.
Шу боисдан ҳам мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия ўн кунлиги ўтказиб келинмоқда.
Туманимизда ҳам Қизил ярим ой жамияти туман ташкилотининг ҳисоб рақамига маблағ йиғиш хайрия ўн кунлигини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойида туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди ва фармойишга мувофиқ хайрия ўн кунлигини ўтказишда жамият туман бўлинмасига кўмаклашувчи ишчи гуруҳ тузилди.
Анъанавий тарзда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказиладиган жамият ҳисобига маблағ тўплаш декадасини уюшқоқлик билан ўтказиш учун саъй-ҳаракатлар бошланиб кетди.
Туманимиз аҳолисидан жамият моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ва ҳисоб рақамига хайрия маблағларини ўтказишда ташаббускорлик кўрсатишини сўраймиз. Зеро, меҳр-мурувват – инсонийлик фазилатидир.
Жумабой ЯВҚАШЕВ, Қизил ярим ой жамияти
туман бўлими ижрочи директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶