Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – шу куннинг муҳим вазифаси
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Айниқса Асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қатъий белгилаб қўйилгани диққатга сазовордир. Бундай сиёсат мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий дастурида кўзда тутилганидек, аҳоли ҳаёт сифатини яхшилашда муҳим омил бўлаётир.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни эса фуқароларда истеъмол маданиятини юксалтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳам бу борада бир қанча ишлар амалга оширилаяпти.
Туманимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича кўплаб маърифий тадбирлар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича 3 та ўқув семинари ва бошқа тадбирлар ўтказилди. 31-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Мен ёш истеъмолчиман” деб номланган кўрик-танлов орқали ёшларда истеъмолчи ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақидаги тушунчалар шаклланди.
Шунингдек, жамият томонидан жойларда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни бўйича ҳам 3 та давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирларда истеъмолчи ҳуқуқлари бузилган тақдирда нима қилиш кераклиги, истеъмолчи ҳуқуқлари қайта тикланмаса, у ваколатли давлат тузилмалари, маҳаллий ҳокимият органлари ёки бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Жамият ходимлари мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштириб, аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга эътибор қаратиб келмоқда.
Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг ечимини топишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида жамиятимизда 61-515-10-91 рақамли “Ишонч телефони” ташкил этилди. Бу “Ишонч телефони” истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тааллуқли мураккаб масалаларни ҳал этишга ёрдам бермоқда.
2018 йилнинг III чорагида жамиятимизга жисмоний ва юридик шахслардан 32 та шикоят ва ариза келиб тушган бўлса, уларнинг 12 тасини “Ишонч телефони” орқали қабул қилинган мурожаатлар ташкил этади. Жамиятимизга келиб тушган 32 та мурожаатнинг барчаси ўз вақтида кўриб чиқилди ва истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.
Биз бундан кейин ҳам аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир амалдаги қонун ҳужжатлари тарғиботини ҳамда аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз.
Икром ХУДОЁРОВ, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамияти раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶