ЎзХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танловида фаол аёллар сараланди


Амударё академик лицейида 2018 йил 28 ноябрь куни «Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ӯзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов, раис ўринбосари Нокисбай Ғаниев ҳамда ӮзХДП туман Кенгаши раиси Махсуд Саъдуллаев, кенгашнинг масъул ходимлари, академик лицей ўқитувчи ва ўкувчи-ёшлари, партия фаоллари қатнашдилар.
Кўрик-танловни Ӯзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов очди ва иштирокчиларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги билан табриклади ҳамда ўтказилаётган кўрик-танловнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонида ҳамда Ўзбекистон ХДП сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, рағбатлантириш, уларни партия тизимига жалб этиш, давлат органлари ва ҳокимликлар тизимида турли лавозимларга асосий заҳирага киритиш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд хотин-қизлар муаммоларини бартараф этишнинг энг самарали усулларини аниқлаб, оммалаштиришдан иборат эканлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Кўрик-танлов иштирокчилари асосий уч шарт – хотин-қизлар муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли, сиёсий ҳозиржавоблик ва эркин мавзулар бўйича беллашдилар.
№15-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Феруза Искандарова, №31- сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилора Азадова, №30-сонли мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Хуршида Рейимова, №27-сонли мактабининг химия фани ўқитувчиси Дилноза Ӯрозимбетовалар ўзларининг ҳар томонлама чуқур билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Барча шартларни юксак одоб-ахлоқ меъёрлари асосида ўта маданиятлилик билан бажарган №15-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Феруза Искандарова биринчи ўринни, №31-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилора Азадова иккинчи ўринни, №30-сонли мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Хуршида Рейимова учинчи ўринни эгалладилар. Кўрик-танлов якунида иштирокчи қизларнинг барчаси қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
М.Саъдуллаев, Ӯзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶