Конституциямиз куни кенг нишонланди
3- декабрь куни Амударё агробизнес касб- ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилиб, унда коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.
Коллежнинг маънавият бўлими ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари томонидан ташкил этилган “Конституциямиз – келажагимиз пойдевори” мавзусидаги ушбу тадбирни коллеж директори З. Бекниёзов кириш сўз билан очди ва барча тадбир иштирокчиларини Конституциямиз куни байрами билан мубаракбод этди.
Шундан сўнг коллежнинг ижтимоий фанлар кафедраси мудири, тарих фани ўқитувчиси М. Юлдашева ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси С. Юлдашевлар сўзга чиқишиб, конституциямиз ҳақида, унинг жамиятимиз ва ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапирдилар.
Тадбирнинг кейинги қисмида коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва консерт дастури намойиш этилди.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶