Мақсад – чегара мустаҳкамлигини таъминлаш
25 декабрь куни туман ҳокимлигида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “Д” ва 9202 “К” ҳарбий қисмлари ва тумандаги овул, маҳалла ва шаҳарча фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида тадбир ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида чегара ҳудудида ҳарбийлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигида олиб бориладиган ишлар муҳокама этилди.
Тадбирда капитан Э.Жўрабоев, капитан И.Ҳайдаров, катта сержант О.Маҳмудов ва туман ҳокими ўринбосари У.Полвоновлар сўзга чиқишиб, чегара ҳудудида тартиб-интизом, тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан ўз фикрларини ҳамда таклифларини билдирдилар.
Тадбир якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶