Маънавий-маърифий тадбирлар Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат туйғулари мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда
Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганига 27 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан жойларда “Ватанпарварлик оиладан бошланади” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
5 январь куни Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ҳам шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Беруний номидаги, “Олмазор”, “Дўстлик”, “Янгиобод”, “Фаровон”, “Бўстон” маҳаллалари аҳолиси, уюшмаган ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Отабек Ибрагимов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ихтиёр Нодиров, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари Зариф Pажабов, туман Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Пўлат Абитов, туман Маънавият ва маърифат маркази бўлими бошлиғи Маҳмуд Сафарбоев, ”9202- Д” ҳарбий қисм катта сержанти Отабек Маҳмудовлар қатнашдилар ҳамда Ватанга муҳаббат, Ватан олдидаги бурч ва садоқат, уни адо этиш масъулияти ҳақида сўз юритдилар.
Тадбирда “Ватан - муқаддас” мавзусида видеоролик намойиш этилиб, шу бўйича ҳамда аҳолини, ёшларни қизиқтирган масалалар юзасидан савол-жавоб тарзида суҳбат ўтказилди.
“Ватанпарварлик оиладан бошланади” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶