ИМОМ-ХАТИБЛАP ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАPИ БИЛАН ҲАМКОPЛИКНИ ЯНАДА КУЧАЙТИPАДИ
“Юсуф эшон бобо” жомъе масжидида масжид қавми, тумандаги барча овул ва маҳаллалардаги масжидларнинг имом-хатиблари, маҳаллалар имомлари ҳамда кенг аҳоли вакиллари иштирокида мажлис ўтказилди. Мажлисда Амударё туманида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича “Йўл харитаси”нинг тегишли бандлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш масаласи кўриб чиқилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Шунингдек, мажлисда жорий йилнинг 21-26 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган тумандаги масжидларнинг имом-хатиблари, маҳалла имомлари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари ҳамда туман хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари ўқувида иштирокчилар давоматини тўлиқ таъминлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Pобия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶