“Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалининг Амударё тумани босқичи ўтказилди
Истедодли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш мақсадида юртимизда ҳар йили анъанавий тарзда “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивали ўтказилиб келинмоқда. Фестивалнинг туман босқичи яқинда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил қилиниб, ўтказилди ва унда 6-14 ёшдаги 564 нафар ижодкор ва иқтидорли болалар иштирок этишди.
Тумандаги 9-сонли мусиқа ва санъат мактабида ва 16-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган фестивалда иштирок этган ёшлар классика - фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, вокал - миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари, халқ чолғулари - плекторли, камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, рақс - миллий, балл ҳамда замонавий рақслар, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишлари бўйича ўз истедодларини намойиш килишди.

“Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивали Амударё тумани босқичида ғолиб деб топилган 36 нафар иштирокчи Ёшлар иттифоқи тумани Кенгаши томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди. Ғолиблар танловнинг Қароқалпоғистон Республика босқичига йўлланма олдилар.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶