Диққат, танлов!
Туманимиздаги китобхон ёшларни тенгдошларига ўрнак қилиб кўрсатиш орқали бошқаларни ҳам китоб ўқишга даъват этиш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти “Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда “Китоб- маънавият сарчашмаси” номли мақолалар танловини эълон қилади.
Танлов уч ёш тоифасида, яъни 9-14, 10-19 ва 20-29 ёшлилар орасида ўтказилади. Танловга тақдим этиладиган мақолалар компьютерда терилган ва ҳажми икки бетдан ошмаслиги, шунингдек, “Китоб – маънавият сарчашмаси” танловига деб кўрсатилган ҳолда телеграмдаги @amunews01 (телефон рақами - 95 605 40 28) манзилига ёки таҳририятга почта орқали ёхуд иштирокчи томонидан шахсан топширилиши керак.
Мақолалар шу йилнинг 25 февраль санасигача қабул қилинади. Ғолиблар 2019 йил 1 март куни эълон қилинади ва ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Шунингдек, танловга келиб тушган энг яхши мақолалар “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари, amunews.uz веб-сайтида ёритиб борилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶