Туман сардорларининг “Келажак юлдузлари” жамоаси ҳудудий босқич ғолиби бўлди
Ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилотининг қуйи бўғинлари ва Сардорлар кенгашлари аъзоларининг фаолият самарадорлигини ошириш, уларда ёшлар билан ишлаш кўникмалари, ижодий, интеллектуал ва ташаббускорлик қобилиятини ривожлантириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ёшлар фаоллигини ошириш, уларда ишчанлик ва ташаббускорлик қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Энг намунали сардорлар кенгаши” танлови бу борада алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Яқинда Элликқалъа туманида танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилди ва унда туман сардорларининг “Келажак юлдузлари” жамоаси ҳам иштирок этди. Танловда рақиб жамоалар билан биргаликда “Бу бизнинг фаолиятимиз...”, “Бизнинг имкониятларимиз”, “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича ғолиблик учун баҳслашишди ва ҳудудий босқич ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Ғолиб бўлган туман сардорларининг “Келажак юлдузлари” жамоасига диплом, эсдалик совғалари билан бирга танловнинг 17 март куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланма берилди.
Муяссар Раҳматуллаева, Иттифоқнинг туман
Кенгаши 76-мактаб етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶