Давлат хизматлари учун тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш мумкин
Давлат хизматлари марказларига кўрсатилган хизматлар учун энди "Upay", "Payme", "Click" тизимлари орқали тўловни онлайн амалга ошириш мумкин.
Давлат хизматларидан фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари учун тўловларни "Payme" тўлов тизими орқали онлайн амалга ошириш имконияти яратилди. Бунинг учун "Payme" иловасидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» менюси орқали тегишли ҳаракатларни амалга ошириш керак.
Эндиликда фуқаролар давлат божи ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун кассаларда навбат кутиб туриши кескин камаяди, фуқаролардан белгиланганидан ортиқча пул маблағлари талаб этилиши ҳолатларига барҳам берилади.
Жорий этилган янгилик аҳолига қулайлик яратиш билан бирга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнида сифатни, тезкорликни таъминлайди. Шунингдек, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади ва мобиль телефонлар имкониятидан фойдаланган ҳолда тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин бўлади.
Ойбек Аҳмедов, туман Давлат хизматлари
маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶