Диққат, танлов!
Ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, китобхонликка жалб этиш, ёш авлод онгида бадиий асарлар мазмун-моҳиятини чуқур таҳлил қилишга мойиллик уйғотиш, асарда баён қилинган воқеа-ҳодисаларни талқин этиш, асар воқеаларини таъсирчан услубларда етказа олиш маҳоратини шакллантириш мақсадида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида “Мен ўқиган асар” мавзусида иншолар танловини эълон қилади.
Танлов 30 ёшгача бўлган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилади. Танловда иштирок этишни хоҳловчилар таҳририятга тақдим этадиган иншоларни саводли тайёрлаган ҳолда, исм-шарифи ва яшаш манзили ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ёзиб топширишлари шарт. Иншолар 2019 йилнинг 31 май санасигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирадилар.
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими ва
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶