Мақсадимиз – МИЖОЗЛАР кўнглига йўл топиш
Мен ўрта мактабда ўқиб юрган пайтларимдаёқ би-чиш-тикиш ишларига қизи-қардим. Бу қизиқиш мени 2007 йилда Тошкент шаҳри-даги “Машҳура” фирма-сига етаклади. Мен ушбу фирмада тажрибали устоз-лардан бичиш-тикиш сирла-рини қунт билан ўргандим.
Тикувчилик бўйича “Маш-ҳура” фирмасида оширган тажрибаларим бу соҳада менга ўз номимдаги тикув-чилик цехини очишимга ёр-дам берди.
Айни кунда мен раҳбарлик қилаётган “Муҳтарам” ти-кувчилик цехимизда 4 киши меҳнат қилаяпмиз. Асосан аёллар кийимларини тайёрлаш бўйича фаолият кўрсатадиган цехимизда мижозларнинг буюртма-ларини тез ва сифатли бажаришга катта эътибор берилади. Шу боисдан ҳам ишхонамиз мижозлар билан доимо гавжум бўлади.
Мен ўз фаолиятимда му-ваффақиятларим тобора кўпайиб бораётганлигидан чексиз фахрланаман. Ал-батта, бу ютуқларимда мен-га бу касбнинг барча сир-асрорларини чин кўнгилдан ўргатган ҳурматли устоз-ларим – Феруза Камолова ва Алишер Камоловларнинг хизматлари беқиёс эканли-гини мамнуният билан таъ-кидлайман.
Биз цехимиз фаолиятини янада кенгайтириш, хизмат турларини кўпайтириш мақсадида 2019 йил бошида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан 25 миллион сўм кредит олдик. Айни кунда шу маблағдан ўз режаларимизни тўлиқ амалга ошириш йўлида фойдаланаётирмиз.
Бизнинг мақсадимиз – мижозларимизга сифатли хизмат кўрсатиб, уларнинг кўнгилларига йўл топишдан иборат. Биз бунга, албатта, эришамиз.
Муҳтарам ХЎЖАНИЁЗОВА,
“Муҳтарам” тикувчилик цехи раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶