Депутат мактабларга китоб совға қилди
“Китоб совға қил!” акцияси доирасида бўлиб ўтаётган тадбирларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
2 апрель – Халқаро болалар китоби куни муносабати билан Куюк кўпир овулидаги 19-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Китоб совға қил!” акцияси ўтказилди. Унда мактабнинг собиқ ўқувчиси – халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Баркамол авлод” болалар маркази директори Хонимжон Ражабова иштирок этди ва ўқувчи-ёшларга жаҳон адабиёти намояндаларининг сара асарларини совға қилди.

Х.Ражабова шу куни 21-сонли мактабда ҳам бўлди, ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашиб, маънавий-маърифий мавзуда суҳбат ўтказди. Ўқувчи-ёшларга китобхонликнинг ва китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, тарбиявий аҳамияти ҳақида гапириб берди ҳамда мактаб кутбхонасига 20 та китоб совға қилди.
Р.Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶