Фаолиятимиз болаларнинг бахтли келажагига хизмат қилади
Туман “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчиларнинг қизиқишлари ва интилишларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишларини ўз ичига олган 43 та тўгаракларда 1116 нафар ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатмоқда. Шундан 240 нафари “Ўлкашунослик ва экология” йўналиши бўйича таълим олмоқдалар.
Мазкур йўналишнинг мақсади ёшларда экологик онгни шакллантириш, уларни бугунги кундаги экологик аҳволдан хабардор этиш, оила ва жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, экологик муаммоларни назарий ҳамда амалий кўрсатиб бериш орқали ўқувчиларнинг табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишини тарбиялашдан иборатдир.
Бугунги кунда мактабдан ташқари таълимнинг фарзандлар тарбиясидаги ролини кўпгина ота-оналар жуда яхши тушунмоқдалар. Ўз фарзандининг мактабдан бўш вақтларида “Баркамол авлод” болалар маркази тўгаракларида қатнашишига шарт-шароит яратиб бераётган ота-оналар сони кундан кунга ортиб бораётгани жуда қувонарли ҳол, албатта. Айни вақтда марказимизда ёшларга таълим тарбия бериш билан бир қаторда уларни касб-ҳунарга ўргатиш, иқтидорини шакллантириш, уларнинг турли хунарларга бўлган қизиқишларини ошириш борасида “Ўлкашунослик ва экология” йўналишида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун ўқитувчилар, тўгарак раҳбарлари ҳам ўз устида ижодий изланиб, салоҳиятини оширмоқдалар.
“Ёш эколог” тўгараги раҳбари Нилуфар Авезова “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танловида қатнашиб, Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида биринчи, Ўзбекистон Республикаси миқёсида фахрли иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
2018-2019 ўқув йили давомида ўтказиладиган семинарлар истиқболли режасига асосан марказда “Ўлкашунослик ва экология” йўналиши услубчиси М.Ортиқбоева томонидан “Тўгаракларда ўқув-жараёнини ривожлантириш, “Ўлкашунослик ва экология” йўналиши бўйича ўқувчилар қамровини оширишнинг энг самарали усуллари ҳамда машғулотларни ўтишнинг интерактив, интерфаол методлари, инновацион услублари” мавзусида амалий семинар ўтказди.
Тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти чекланган болаларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларни “Баркамол авлод” болалар маркази тўгараклари фаолияти билан яқиндан таништириш ва шу орқали замонавий касбларга йўналтирилган тўгаракларга жалб этиш мақсадида “Сен ёлғиз эмассан” шиори остида 1-7 февраль кунлари “Ўлкашунослик ва экология” йўналишидаги барча тўгарак раҳбарлари тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар. Улар ўз ҳудудларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ўқувчилар ҳолидан хабар олиб, уларга машғулот ўтиб бердилар ҳамда марказ фаолияти, мақсади ва марказда ташкил этилган тўгараклар ҳақида маълумот бериб, ўзларининг совғаларини топширдилар.
28 февралда “Баркамол авлод” болалар маркази ташкил этилганлигининг 8 йиллиги муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр-эътибор керак” шиори остида “Ота-оналар куни” ўтказилди.
Тадбирга 140 нафар ота-оналар иштирок этдилар. Тадбир “Бадиий ижодиёт” йўналиши услубчиси Ш.Худойберганов хамда тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган концерт дастури билан бошланди. Концерт дастуридан кейин “Ҳар бир болага меҳр-эътибор керак” мавзусида ота-оналар билан суҳбат бўлиб ўтди. Тадбир охирида ўқув йили давомида намунали хулқи, тўгарак машғулотларида ва тадбирларда фаол қатнашиб келаётган 30 нафар тўгарак аъзоларининг ота-оналарига марказ маъмурияти томонидан ташаккурномалар топширилди.
Яқинда қизлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аёлга эҳтиром, инсонпарварлик, миллий урф-одат ва қадриятларимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга бағишланган “ҚИЗЛАРЖОН” танлови ўтказилди. Танловда инглиз тили тўгараги аъзоси Дурдона Бозорбаева ғолиб деб топилди. Танловни ўтказишдан мақсад қизларнинг ижодкорлиги, истедоди ва қобилиятларини намоён қилиш хамда уларни моддий маънавий рағбатлантиришдан иборатдир.
Март ойида марказдаги “Ёш эколог” тўгараги раҳбари Моҳира Турсунбаева ҳамда “Ёш ўлкашунос” тўгараги раҳбари Турсунбой Раҳимбоевлар раҳбарлигидаги тўгараклар аъзолари “Чилпиқ” қўрғони ва “Шайх Жалил бобо” ёдгорликларига саёхатга олиб чиқилди.
Баҳор фаслидаги энг севимли ва ардоқли миллий байрамимиз Наврўз муносабати билан марказимизда “Биз кутган бахор” номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган баҳорий куй-қўшиқлар ва рақслар барчани хушнуд қилди.
Марказимизда ўтказилган тадбирларнинг энг фаол иштирокчилари туман миқёсида нишонланган Наврўз байрамида ўзига хос композиция билан қатнашдилар. Айниқса “Шўх болалар” жамоасининг янги яратган “Сумалак” номли ашуласи байрам тантаналарига жуда хам мос тушди. “Биз амалга ошираётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – болаларнинг бахтли келажаги учун барча шароитларни яратиб беришдир” деган эди мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев.
Бизнинг жамоамиз аъзоларининг хам мақсади ёшларимизнинг билим олишларида, ҳунар ўрганишларида, орзулари ва камолот сари сидқидилдан интилишларида, уларнинг келажагининг порлоқ бўлишида қўлимиздан келганча ёрдам беришдир.
М.ОРТИҚБОЕВА
“Ўлкашунослик ва экология” йўналиши услубчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶