Жамият
👁 357
Эртакчи қиз Турсуной мактабига китоб совға қилди
Амударё телевидениеси орқали болажонларга эртакчи қиз сифатида яхши таниш бўлган Турсуной Жиянбоева айни пайтда туманимиздаги 27-сонли мактабнинг 5-“а” синфида аъло баҳоларга ўқимоқда.
Яқинда Амударё телевидениесининг "Эртаклар - яхшиликка етаклар" кўрсатуви бошловчиси Турсуной Жиянбоеванинг ташаббуси билан 5-“а” синф ўқувчилари Олтиной Халиллаева Жамила Оқмонова ва Фазилат Чоршамовлар ўз мактаблари кутубхонасига китоблар совға қилишди.
Турсуной топширган китоблар орасида унинг 2017 йилда “Муҳаррир нашриёти”да ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган “Икки тўти” номли эртаклар китоби ҳам бор.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶