Мудофаа бўлими бошлиғи уруш фахрийлари хонадонига ташриф буюрди
Иккинчи жаҳон урушида Ватанни ҳимоя қилиш ва тинч-осойишта ҳаёт яратиш учун фашизмга қарши мардонавор жанг қилган қаҳрамонлар, яъни уруш фахрийларига жуда катта эътибор, иззат-ҳурмат кўрсатиб келинмоқда. Эл ардоғидаги бу инсонларни қадрлаб, улардан мунтазам хабар олиб туриш эзгу қадриятлардан бирига айланган.
Байрам арафасида туман Мудофаа бўлими бошлиғи И.Нодиров туманимиздаги уруш фахрийлари, табаррук инсонлар Собир ота Нуруллаев, Ўтамурод бобо Бозорбоев, Йўлдош ота хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди ва яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади. Уларга турли совға-саломлар топширилди. Ўтамурод бобо Бозорбоевга эса ногиронлар аравачаси ҳам берилди.
Уруш фахрийлари ўзларига кўрсатилган эътибор ва эҳтиромдан ниҳоятда мамнун бўлдилар.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶