Жиноий ва Маъмурий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раисларининг сайёр қабули ўтказилди
Фуқароларнинг суд идораларига ишончини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида суд раислари томонидан аҳоли ўртасида сайёр учрашув ва қабуллар ўтказилмоқда.
15 май куни Беруний номли маҳаллада Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Гулнора Бозорбоева ҳамда Маъмурий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Абилай Адиловлар сайёр қабул ўтказдилар. Ушбу сайёр қабул асосан туманда хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганишга қаратилди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Ражабов олиб борди. Сайёр қабулда сўзга чиққан Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Г.Бозорбоева фуқароларга жиноят тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида сўзлади ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг айрим моддаларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Маъмурий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Абилай Адилов суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларга қўлланилаётган жазо чоралари ҳақида гапирди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан Маъмурий ва Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари қабулида бўлди.
Озода Худойберганова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶