Жамият
👁 682
Туман ҳокимлиги биноси олдида янги фаввора ишга туширилди (+фото, видео)
Фавворалар шаҳар кўркига кўрк қўшиб, фақат одамларнинг баҳри-дилини очишга эмас, балки атроф-муҳитни мўътадил ҳаво билан таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Туман ҳокимлиги биноси олдида диаметри 12 метр бўлган фаввора қурилди. Март ойида бошланган янги фаввора қурилиши “Аму-автотех” масъулияти чекланган жамиятининг 10 нафар ишчиси томонидан қисқа вақт ичида битказилди.
Қурилиш ишларининг умумий смета баҳоси 346 млн. 271 минг сўмдан ортиқ маблағни ташкил этди. Фавворага 600 метр қувур ўтказилиб, 6 та насос, 5 хил рангдаги чироқлар ўрнатилди. Фаввора сувни 7 метр баландликка чиқаради.
Янги қурилган фавворадан отилаётган сув тунги вақтлари турли рангларда жилоланиб, шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶