Дўстлик МФЙда вакиллар йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасида: “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди”, деган норма белгиланган. Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 18 май санасидан 1 июнгача барча фуқаролар йиғинларида кейинги вакиллар йиғилишлари ўтказилмоқда.
29 май куни Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини масъул котибини, фуқаролар йиғини Кенгашини тасдиқлаш, МФЙ раисининг ўринбосарлари, маслаҳатчиларини сайлаш, шунингдек МФЙ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар таркибини сайлаш масалаларига бағишланган вакиллар йиғилиши ўтказилди.
Суратда: вакиллар йиғилишидан лавҳа.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶