Ногиронлиги бўлган болалар ўртасида расмлар кўрик-танлови ўтказилди
Биз билан ҳамнафас яшаётган шундай инсонлар борки, гарчи улар соғлом одамлар каби чексиз имкониятга эга бўлмасалар-да, баъзи ўта соғлом одамлардан кўра кўпроқ ишларга қодирдирлар. Ҳаёт қувончлари-ю ташвишларини, жилваларини ўз иқтидорлари, интилишлари билан чуқур идрок этиб, ҳатто изланиб, интилиб яшаётган бундай инсонлар, тан олиш керак, ҳаёт қадрини теранроқ англаб, ҳис этиб яшайдилар. 31 май куни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтган, имконияти чекланган болалар иштирокидаги “Ранг-баранг бўёқлар олами” расмлар кўрик-танловида бу яққол намоён бўлди.
ЎзЛиДеП туман Кенгаши, халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва методик таъминлаш бўлими, туман Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ўтказилган кўрик-танловда туманимиз мактабларида таҳсил олаётган имконияти чекланган 20 нафар ҳаваскор рассом ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
Ўзлари чизган суратлари орқали она Ватанга меҳр-муҳаббат, дўстлик ва тинчлик, миллатлараро тотувлик, порлоқ келажак ва бахтиёр болалик ғояларини тараннум этган болалардан уч нафари мазкур кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар. Суратларда ғоялари билан ҳакамлар ва тадбир иштирокчилари томонидан ишлари юқори баҳоланган иқтидорли болалар ҳамкор ташкилотлар томонидан фахрий ёриқлар ва совғалар билан тақдирландилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶