“КОРРУПЦИЯ – АДОЛАТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Касб-ҳунар таълими Марказининг 2019 йил 27 майдаги 269-сонли буйруғи асосида жорий йилнинг 15 июнь куни барча касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари ўртасида “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт!” шиори остида “Коррупция – адолат кушандачи” мавзусида Республика иншолар танлови ўтказилди.
Асосий мақсади – ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ёшларимизни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги мавжуд коррупциядан огоҳлантириш, коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда уларга коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун жазо муқаррар эканлигини чуқур англатишдан иборат бўлган ушбу танлов ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Танловда Манғит иқтисодиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиларидан 291 нафари фаол иштирок этишиб, ўз иншоларида жамиятимизда коррупциянинг олдини олиш, барчанинг ҳалол ишлашини таъминлаш, бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, тадбиркорлар олдида турган бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, халқимизнинг соғлом турмуш тарзига ҳалақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш борасида ўз шахсий фикрларини ижодий тарзда баён этишга эришдилар.
Иншолар танлови ғолиблари коллеж маъмурияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶