НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА
15 июнь куни туман ҳокимлиги биносида тўртта сектор раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, идора ва корхоналар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, яшаш ва дам олиш шароитларини яхшилаш, ўз қобилиятларини намоён этишлари учун зарур имкониятлар яратиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида туман ҳокими Султонбой Йўлдошев батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда 3-сектор раҳбари Дилшод Ибрагимов, 4-сектор раҳбари Ботир Камоловлар ҳам сўзга чиқишиб, туманимизда ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётига оид муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритдилар.
Йиғилишда туман ҳокимлиги томонидан 50 нафар ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ногиронлик аравачалари берилди.
Дилдора АБДУРАҲМОНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶