“ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
Шу йил 17 июнь куни 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби томошалар залида “Ибратли оила” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда Қипчоқ ҳудудидаги 10 та овул ва маҳаллалардан ушбу кўрик-танловнинг қуйи босқичида ғолиб деб топилган 10 та оила иштирок этишди.


Кўрик-танлов 4 та шарт бўйича ўтказилди ва ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар чиқишларини одилона баҳолаб бордилар.
Натижаларга кўра, ғолибликни Қипчоқ овулидан Гулмирза Аҳмедов Света Айтбоевалар оиласи қўлга киритди.
Шунингдек, иккинчи ўринни Дарёбўйи маҳалласидан Нуримбат Собиров ва Зиёда Нуримбетовалар оиласи, Қумёп маҳалласидан Тожибой Қурбонбоев ва Робиға Ғойибназаровалар оиласи, учинчи ўринни Уйшин маҳалласидан Нуриддин Жалолов ва Қурбонгул Матмуродовалар оиласи эгалладилар.
Кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган ва фахрли ўринларни эгаллаган оилаларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.
Ҳуснида АБДУРАҲМОНОВА,
“Оила”маркази туман бўлими мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶