“ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутаффаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифасида ўтказилаётган Республика “Ёш китобхон” танловининг нуфузи тобора ортиб, иштирокчилар сони кўпайиб бормоқда.
Жорий йилда туманда мазкур танловнинг туман саралаш босқичида 10-14 ёш тоифасида 5582 нафар, 15-19 ёш тоифасида 6108 нафар, 20-30 ёш тоифасида эса 1838 нафар, жами 13528 нафар ёшлар иштирок этдилар ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига 25 дақиқа давомида жавоб беришди.
Эришган натижасига кўра, ҳар ёш тоифасида 86 ва ундан кўп балл тўплаган 11 нафар иштирокчилар “Ёш китобхон” танловининг туман босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.
Китобхон ёшларнинг улкан эътиборини тортган танловнинг туман босқичи шу йил 18 июнь куни Манғит иқтисодиёт коллежи биносида бўлиб ўтди.
Танлов “Ўзбек адабиёти билимдони” ва “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари асосида ҳар бир ёш тоифасидаги 11 нафар иштирокчилар орасида ўтказилди.

Натижаларга кўра, 10-14 ёш тоифасида 74 сонли мактаб ўқувчиси Жонибек Ҳабибназаров 92 балл, 15-19 ёш тоифасида 15-сонли мактаб ўқувчиси Лайло Олимова 94 балл тўплашга эришиб, ғолибликни қўлга киритди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан диплом, совғалар билан тақдирланди.
Танловнинг туман босқичи ғолиблари Қорақалпоғистон Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶