Бобур овулида “Ёшлар кутубхонаси” ташкил этилди
Инсон ҳаётида китоб мутолаасининг, китоблардан олинадиган маънавий-руҳий озуқанинг ўрнини ҳеч бир восита боса олмайди. Муҳтарам Юртбошимизнинг аҳоли, айниқса, ёшлар китоб мутолаасига катта эътибор бераётгани мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кутубхоналар фондининг бойиб, янги кутубхоналарнинг бунёдга келишига замин бўлмоқда.
“Ёшлар ойлиги” доирасида Президентимизнинг ёшларни китобхонликка жалб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимизнинг чекка ҳудудидаги Бобур овулида “Ёшлар кутубхонаси” ишга туширилди.
21 июнь куни туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ушбу кутубхонага 800 дона бадиий китоблар “Ёшлар кутубхонаси” га совға қилинди. Овул фуқаролар йиғини худудидаги ёшлар эндиликда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара бадиий асарларини мутолаа қилиб, билим ва тафаккурини, дунёқарашини янада юксалтириш имкониятига эга бўлди.
Мазкур зиё масканининг ташкил қилингани, қолаверса, ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ободлик ишлари учун овул аҳолиси алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.
М.Ўрозимбетов,
Ёшлар иттифоқи туман
Кенгаши бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶