ЁШЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ
26 июнь куни Амударё туманида қурилиши тугалланган кўп қаватли турар жойлардан 3 таси ёш оилаларга топширилди.
Ёш оилаларга уй-жойлар топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Э.Таджиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистондаги “Халқ қабулхонаси” раҳбари Ҳ.Ҳалимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова, туман ҳокими С.Йўлдашев ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Янги уй-жойга эга бўлган ёшлар яратиб берилаётган бундай имконият ва қулайликлар учун Президентимизга ва давлатимиз раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
“Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган бундай қувончли воқеа ёшлар ҳаётида ўчмас из қолдирди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶