ЎзМТДП ТУМАН КЕНГАШИДА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
25 июнь куни ЎзМТДП Амударё туман Кенгашида “Сиёсий партия – фуқаролик жамияти институти” мавзусида ўқув-семинари бўлиб, унда партиянинг туман Кенгаши ходимлари ва бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирок этдилар.
Ўқув-семинарида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Холмуродов сўзга чиқиб, сиёсий партиянинг белгилари, функциялари, тузилмалари, бошланғич ташкилотлари ҳақида, партиянинг сайлов жараёнидаги ўрни ҳақида, “Ёшлар қаноти”нинг фаолиятини кучайтириш, жаҳон сиёсий ташкилотларининг иш услублари ҳақида кенг тушунчаларга эга бўлиш лозимлиги тўғрисида гапирди.
Семинарда сўзга чиққанлар кўппартиявийлик фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омили эканлигини, сиёсий партияларнинг ҳокимият тузилмалари билан халқ ўртасида, давлат ва жамият ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилиши ва жамиятнинг яхлитлиги ҳамда бир бутунлигини таъминлашга хизмат қилаётгани ҳақида гапирдилар.
Ўқув-семинарда асосий эътибор партиянинг қуйи бўғини бўлган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятига қаратилди ва унинг фаоллигини ошириш учун қандай ишларни амалга ошириш кераклиги хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶