Грант лойиҳаси доирасида “Энг яхши совға – китоб” акцияси ўтказилди
Нуроний жамғармаси туман бўлими ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” номли грант лойиҳаси доирасида ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга ва китоб мутолаасига қизиқишларини янада орттиришга доир турли тадбирлар ўтказилиб борилмоқда.
Яқинда тумандаги “Ўздавкитоб Савдо таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига қарашли китоб дўконида грант лойиҳаси доирасида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан “Энг яхши совға – китоб” акцияси ташкиллаштирилди. Ёшларни ўз тенгдошларига ва яқинларига китоб совға қилишга даъват этиш мақсадида ўтказилган акцияда ёшлар билан бирга ота-оналар ҳам жуда катта қизиқиш билан иштирок этдилар. Тадбирда таҳририят ходимлари О.Худойберганова, М.Сафарбоевлар грант лойиҳаси ва лойиҳа доирасида ўтказилаётган турли тадбирлар, ушбу акция мазмун-моҳияти, кўзланаётган мақсад ва натижалар ҳақида маълумот бердилар.


Қизиқарли ўтган акция давомида ёшлар тенгдошларига, ота-оналар эса фарзандларига китоб дўконидаги турли мавзулардаги китоблардан, ўқув қўлланмалар ва қуроллар, луғатлардан олиб, совға қилдилар.
М.Халиллаева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶