Телевизорингизда Амударё телеканали кўрсатмаяптими?
Сўнгги кунларда кўпчилик "Амударё телеканали кўрсатмаяпти" деган мазмундаги савол билан бизга мурожаат қилмоқда.
Гап шундаки, Манғит радио телевизион станциясида жойлашган ва шу пайтга қадар Амударё ТВ ҳамда Жаслар телеканали эфирга узатиб келинган телеузатгич орқали 19 августдан бошлаб UZDIGITAL TV компанияси томонидан хорижий каналларни ҳам эфирга узатиш йўлга қўйилди.
Агар Сизнинг телевизорингизда Амударё телеканали кўрсатмаётган бўлса, телевизор ёки тюнерингиз орқали DTV бўлимидан фақат 33-канални (570 mHz, “Pучной поиск”) ёки барча рақамли каналларни (“Авто поиск”) қайтадан қидиринг.
Эндиликда Манғит шаҳри ва шаҳар атрофида (30 км радиусда) яшовчи аҳоли хориж телеканалларини ҳам оддий антенна орқали (сигнал кучайтирувчи мосламаларсиз, ҳатто уй ичидаги антенна билан) томоша қилишлари мумкин. Хориж телеканаллари ёпиқ тарзда (пуллик асосда) эфирга узаталади.
Амударё телекналини ҳар доимгидек очиқ тўплам таркибида (бепул) кўриш мумкин. Ёпиқ тўплам таркибидаги телеканалларни кўриш учун эса UZDIGITAL TV томонидан таклиф қилинаётган ТeleCARD ускунаси ёки махсус тюнерини харид қилишингиз ва компания томонидан белгиланган тариф бўйича ойлик тўловни амалга оширишингиз керак. Ушбу ускуналарни Манғит шаҳрида Манғит почта алоқа тармоғи биносида ҳам харид қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 25 июлидан бошлаб Амударё телеканали кўрсатувлари Нукус шаҳри ва Қўнғирот туманларидаги телеузатгичлар орқали ҳам эфирга узатила бошланди. Эндиликда Амударё телеканалини Нукус шаҳри, Хўжайли, Нукус, Чимбой, Қонликўл, Шўманай, Қораўзак, Қўнғирот ва Кегайли туманларида ҳам кўриш мумкин.
Амударё телеканали таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶